Жамият | 21:18 / 25.09.2019
8302
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида «Палов фестивали» ўтказилди

22 сентябрь куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан «Палов фестивали» ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош консуллиги томонидан Kun.uz’га маълум қилинди.

Ўзбекистон Бош консуллиги, «Ростов Ялла» ресторани, шунингдек, Астрахан, Махачқалъа ва Ростов-Дон шаҳарларидаги ўзбек диаспоралари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур фестивал доирасида ўзбек паловининг Тошкент, Андижон ва Хоразмча (жами 80 кг) турлари тайёрланган.

Фестивал тадбирлари доирасида шунингдек, Астрахандаги ўзбек диаспораси вакиллари томонидан ўзбек миллий куй-қўшиқлари ҳам ижро этилган.

Хабарда қўшимча қилинишича, меҳмонлар томонидан «Палов фестивали» юқори даражада ўтгани айтилиб, ўзбек халқининг меҳмондўстлик фазилати алоҳида таъкидланган.

Шу каби фестиваллар Бош консуллик томонидан келгусида, Наврўз ва Мустақиллик байрами арафасида ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.