«ERIELL Group»: Углеводород хом-ашёсини қазиб олиш дастури самарали услубда амалга оширилмоқда
«ERIELL Group» халқаро нефтесервис компанияси Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан тасдиқланган углеводород хом-ашёсини қазиб олиш дастури (ПҚ-2822, 09.03.2017) бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятини бажаришда давом этмоқда.
Хусусан компания томонидан «Ўзбурғунефтегаз» АЖ билан ҳамкорликда 54 та бурғулаш ускуналари ёрдамида конларда бурғулаш ва қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда 800 минг погонометр тоғ жинслари бурғуланиб, 248 қудуқни бурғулаш ишлари якунланди (238таси қурилиши якунланди, 229таси тармоққа уланди). Бу эса Ўзбекистон Республикаси керакли бўлган углеводородлар қазиб олишни қўллаб-қувватлаш ва кучайтириш имконини беради.
Таъкидлаш жоиз, «ERIELL Group» бурғулаш тезлигини сезиларли даражада ошириш ва сифат даражасини кўтариш билан бирга янгидан-янги технологияларни қўллаш давом этмоқда. Жумладан пластлар ҳажмини ошириш учун гидравлик парчалаш (ГРП) услуби кенг қўлланиляпти. Шунингдек мазкур услубнинг кўп босқичли шакли ҳам ишлатилмоқдаки, бу ўз навбатида қазиб олиш самарадорлигини оширмоқда.
Бу услуб қўлланилиши натижасида газ чиқиши бутунлай тўхтаб қолган айрим қудуқларда углеводородлар оқими анчагина оширилди. Жумладан: №6 «Шимолий Гирсан» кони (53,767 минг м³/сутка), №4 «Талимаржон» кони (70,841 минг м³/сутка), №13 «Эрназар» кони (90,170 минг м³/сутка), №22 «Янги Қоратепа» кони (13,28 минг м³/сутка), №4 «Назарқудуқ» кони (37,76 минг м³/сутка), №15 «Инам» кони (58 минг м³/сутка).
Бу билан бир вақтда янги қудуқларда ҳам қазиб олиш ҳажмини оширишга қаратилган катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, №22 рақамли «Акчалак» конида натижасида 19 минг м³/сутка газ қазиб олинган бўлса, пропант ёрдамида гидравлик парчалашдан сўнг газнинг саноат оқими суткасига 250 минг м³ га етказилди ва бу газдаги конденсат миқдори суткасига 10,8 м³ ни ташкил қилди. «Шўртан» конининг №№315, 316, 318, 319 ва 320 рақамли қудуқларида суткалик ҳажм 50 минг м³ бўлган бир пайтда юқоридаги услуб билан бу кўрсаткич суткасига 122 минг м³ га етказилди. Шунингдек, «Алан» конининг №№197, 198, 199, 200 ва 300 рақамли, «Ўртабулоқ» конининг №228, 229, 230 ва 231, «Шимолий Муборак» конининг №№50, 51 ва 52, «Жарчи» конининг №14, «Хартум» конининг №83 ва 84, «Тўртсари» конининг №№12 ва 13 қудуқларида юқори кўрсаткичларга эришилмоқда.
«ERIELL Group» халқаро нефтесервис компаниясининг келгуси режаларида углеводород хом-ашёсини қазиб олиш дастури (ПҚ-2822, 09.03.2017) бўйича 100 дан ортиқ паст дебитли қудуқларда газ оқимини ошириш учун гидравлик парчалаш услубини қўллаш мўлжалланган.
ERIELL компанияси матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:34 / 20.08.2021
“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” табиий газ қазиб чиқариш мақсадида “ERIELL” компанияси билан ҳамкорликда бажарилаётган ишлар ҳолатини ўрганди
17:36 / 15.02.2021
«Ўзбекнефтгаз»: ERIELL компанияси билан ҳамкорликда Устюрт платосида табиий газ қазиб чиқарилишида самарадорликка эришилмоқда
18:55 / 21.09.2019
ERIELL компанияси хорижий ОАВ учун матбуот анжумани ўтказди
22:03 / 04.01.2017