Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” табиий газ қазиб чиқариш мақсадида “ERIELL” компанияси билан ҳамкорликда бажарилаётган ишлар ҳолатини ўрганди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури” доирасида конларда олиб борилаётган қудуқларни бурғилаш, технологик объектлар ва газ қувурлари лойиҳалари ижроси билан танишди.
Дастур доирасидаги ишларни амалга оширишга “ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC” компанияси Бош пудратчи сифатида жалб қилинган бўлиб, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида январь-июль ойларида 19 та қудуқлар ишга туширилишига эришилди.
Натижада эса 260,1 млн куб метр табиий газ қазиб чиқарилди ва йил якунига қадар яна 10 қудуқни бурғилаш билан якунлаб ишга тушириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу чора-тадбирлар сабаб жами 728 млн куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилади.

Дастурга кўра табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, газ конларидан газни комплекс тайёрлаш қурилмаларигача ва қурилмалардан “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларигача узатиш тизимини газ ўтказиш қувватини ошириш мақсадида жами 45,4 км турли ўлчамдаги газ қувурларини қуриш ишлари режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалда ушбу режалаштирилган газ қувурларидан биринчи босқичда 14,0 км газ қувурлари ҳамда йилига 2,0 млрд куб метр табиий газни комплекс тайёрлаш қувватига эга бўлган “Арслон” Газни комплекс тайёрлаш қурилмаси ишга туширилган эди.
2021 йил июль ойида “Қуйи Сургил” кони ва “Арслон” конларидан газ қазиб чиқаришни янада кўпайтириш, қувурларнинг газ узатиш қувватини ошириш мақсадида “Арслон” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача қўшимча диаметри 426 мм.ли умумий узунлиги 8,2 км, “Шимолий Бердақ” конидан “Шарқий Бердақ” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача диаметри 325 мм.ли узунлиги 6,2 км бўлган, жами 14,4 км газ қувурлари қурилиб ишга туширилди.

Газ қувури “2017–2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури” доирасида ишлар Бош пудратчи томонидан лойиҳа асосида зарур қувур, қувур арматуралари етказиб берилиб, қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ бажарилди.
Ушбу газ қувури ишга туширилиши натижасида, ҳозирги кунда газ қазиб олинаётган “Қуйи Сургил”, “Арслон” конларидан ва “Аралиқ”, “Ғарбий Қуйи Сургил” каби истиқболли майдонлардан қазиб олинадиган табиий газни “Арслон газни комплекс тозалаш қурилмаси”га узатиш, қурилмада комплекс тайёрлаш имкони яратилди.

Мавжуд қувурларнинг газ ўтказиш қувватини ошириш билан қувурларда газ босимлари фарқининг ўсиши, яъни гидравлик қаршиликлар олди олиниши эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эришилади.
Шунингдек, ташриф давомида “Арслон” ва “Шарқий Бердақ” Газни комплекс тайёрлаш қурилмаларидан “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига тозаланган табиий газ узатиш қувурларининг газ ўтказиш қувватини ошириш мақсадида, лойиҳалаштирилган 17 км узунликдаги диаметри 530 мм.ли газ қувурида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳолати ҳам ўрганилди.
Ҳозирги кунга қадар газ қувурини монтаж қилиш ишлари якунланиб, газ сарфини ўлчаш қаторларни монтаж қилиш, қувур арматураларини ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишлар жойида кўриб чиқилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Қувурни ишга тушириш учун зарур материал-техник ресурсларни етказиб бериш, қурилиш-монтаж ишларини тезлаштириш, хусусан газ сарфи ўлчов қаторларидан маълумотларни бошқарманинг ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати бошқарув пультига, тегишли департаментларга “онлайн” режимида узатишни таъминлаш йўлга қўйиш билан газ ҳисобини юритиш жараёнларини автоматлаштириш бўйича бошқарма раҳбарияти, тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.
Лойиҳа бўйича ушбу қувурга ва газ сарфи ўлчов қаторларига хизмат кўрсатувчи ишчи-ходимлар учун ўрнатилаётган “вагон-уй”ларда яратилаётган шарт-шароитларни яхшилаш бўйича бошқарма раҳбарияти ва Пудратчи ташкилот вакилларига вазифалар топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025