Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назоратига ўзгартиришлар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Низом қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилади:
“13-1. I ёки II тоифали малака гувоҳномасига эга профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржа фонд бўлимининг назоратчиси:
қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга:
молиявий-иқтисодий, юридик, математик ахборот технологиялари;
ёхуд қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида,
ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши лозим.”.
19-бандда (Назоратчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолда, назоратчи иш кунидан кечиктирмасдан аниқланган қонунбузилиши тўғрисида профессионал иштирокчисининг раҳбарига ахборот беради):
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“19. Назоратчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолда, назоратчи иш кунидан кечиктирмасдан аниқланган қонунбузилиши тўғрисида профессионал иштирокчисининг раҳбарига ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ёзма равишда ахборот беради.”;
иккинчи хатбошиси (Профессионал иштирокчининг раҳбари назоратчи томонидан аниқланган қонунбузилишлари тўғрисида ёзма равишда иш кунидан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ахборот беради) чиқариб ташланади.
Мавзуга оид
20:28 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл компанияларининг акциялари савдосига рухсат берилиши мумкин
08:00 / 07.08.2025
Қимматли қоғозлар бозорида қонунбузилишлар учун санкциялар қўлланади
08:30 / 17.07.2025
Euroclear Россия активларини хавфли қимматли қоғозларга йўналтиришга қарши чиқди
10:00 / 19.06.2025