Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматли қоғозлар бозорида қонунбузилишлар учун санкциялар қўлланади
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом ҳуқуқий интизомни кучайтириш, шаффофликни ошириш ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Санкциялар қонунчилик талабларини бузган қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига нисбатан қўлланилади. Иштирокчиларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ маъмурий жазо чоралари қўлланиши мумкин.
Ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш бўйича ваколатли орган – Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги. Маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари мавжуд бўлганда ишлар белгиланган тартибда судлар томонидан кўриб чиқилади.
Ишни кўриб чиқиш асослари:
- фуқаролар ва юридик шахсларнинг ариза ва шикоятлари;
- текшириш ва ҳисобот материаллари;
- ОАВдаги хабарлар ва бошқа ахборот манбалари.
Ишни кўриб чиқиш учун комиссия тузилади, унинг шахсий таркиби Агентлик раҳбарияти томонидан тасдиқланади. Таркибга Агентлик ходимлари, давлат органлари ва касбий бирлашмалар вакиллари киритилиши мумкин.
Зарурат туғилганда комиссия банклар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда Марказий банк билан келишган ҳолда экспертларни жалб қилишга ҳақли.
Комиссия ишни бир ой мобайнида кўриб чиқади, муддатни бир ойдан ортмаган муддатга узайтириш мумкин.
Низомда ишнинг барча иштирокчилари – жумладан жавобгарликка тортилаётган шахс, ариза берувчилар, экспертлар ва гувоҳлар хабардор қилиниши ва комиссия мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган. Уларнинг иш материаллари билан танишиш, далиллар тақдим этиш, муҳокамада иштирок этиш ва комиссия қарорларига эътироз билдириш ҳуқуқи мустаҳкамланган.
Ишни кўриб чиқиш якуни бўйича комиссия қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилиши мумкин:
- қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида хабарнома бериш;
- лицензия ёки айрим операцияларни тўхтатиб туриш;
- ишни суд ёки бошқа органларга юбориш;
- иш юритишни тўхтатиш.
Қарорларларга суд тартибида эътироз билдирилиши мумкин. Судга мурожаат қилганда эътироз қилинаётган қарорни ижро этиш суд ҳужжати қонуний кучга киргунича тўхтатиб турилади.
Қонун бузувчилар қонунбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан уч йил мобайнида жавобгарликка тортилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
08:33 / 05.06.2026