Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Саудия Арабистонига 200 ҳарбий ва Patriot ракеталари батареясини ташлайди
Фото: AP Photo/Mindaugas Kulbis
АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Саудия Арабистонига ҳаводан таҳдидларга қарши қўшимча куч сифатида 200 га яқин ҳарбийни ташламоқчи. Бу ҳақда Пентагонда маълум қилинди.
Бундан ташқари, Саудия Арабистонига Patriot ракеталари батареяси ва 4 та радар етказилади.
14 сентябрда Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компанияси объектлари дронлар ҳужумига учраганди. Бунинг оқибатида 2 та нефть объектида ёнғин чиққанди.
Шу воқеадан кейин Пентагон раҳбари Марк Эспер АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарққа қўшимча кучларни жўнатишни маъқуллаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:09 / 26.04.2026
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
10:40 / 26.04.2026
Трамп қатнашаётган тадбирда отишма: Оқ уй аъзолари эвакуация қилинди
21:32 / 25.04.2026
Уиткофф ва Кушнернинг Эрон билан музокаралар учун Покистонга сафари бекор қилинди
21:06 / 25.04.2026