Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда «Жокер» фильми экранларда намойиш этиладиган куни кинотеатрлар қаттиқ қўриқланиши маълум қилинди
Лос-Анжелес полицияси «Жокер» драмаси экранларда намойиш этиладиган 4 октябрь куни кинотеатрлар қўриқланишини маълум қилди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Полициянинг билдиришича, Лос-Анжелес полицияси офицерлари кинотеатрлар яқинида қўриқчилик қилади.
Кўпчилик 2012 йилда Орора шаҳрида (Колорадо штати) содир бўлган ҳодисани эслаганидан сўнг мазкур фильм намойиши аксарият томошабинларда хавотир уйғотди.
Ўшанда Жеймс Холмс исмли шахс «Қора рицар: афсонанинг туғилиши» фильми намойишига келган томошабинларни ўққа тутганди.
Натижада 70 киши яраланган ва 12 киши ҳалок бўлган. Холмс бир умрга озодликдан маҳрум қилинган.