Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш эркинлиги ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.

Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ахборот олиш эркинлиги тамойиллари ва кафолатларига риоя этилишини таъминлаш;
  • ҳар бир инсоннинг ахборотни эркин ва тўсиқсиз излаш, олиш, текшириш, узатиш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлашда конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисида ахборот олишини таъминлаш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилаш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар устидан жавобгарлигини ошириш;
  • шахс, жамият ва давлатнинг ахборот ва ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлаш.

Ушбу қонун ахборот олиш эркинлиги, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга татбиқ этилади.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотларини олиш тартиби;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиби;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ваколатларини амалга оширишда бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериш тартиби;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги тақдим этишнинг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ахборот турлари.

Ахборот олиш эркинлигининг асосий тамойиллари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги қуйидагилардан иборат:

  • ахборотнинг ошкоралиги, оммавийлиги, очиқлиги ва ишончлилиги;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги;