Африкалик диктатор ворисининг ҳашаматли машиналари сотувга қўйилди
Экваториал Гвинеянинг президенти Теодор Обианга Нгема ўғли ва вице-президенти Теодорин Обианга Нгемадан мусодара қилинган 25 та ҳашаматли автомобил Швейцарияда сотувга қўйилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Аукционни олиб борадиган Bonhams аукцион уйининг баҳолашича, суперкарларнинг умумий қиймати 18,7 млн долларни ташкил қилади.
Женевадаги гольф-клубда намойишга қўйилган автомобиллар орасида 7 та Ferrari, 3 та Lamborghini, 5 та Bentley, Maserati ва McLaren автомобили бор.
Улар орасидаги энг машҳур автомобил Lamborghini Veneno Roadster бўлиб, ундан бор-йўғи 9 дона ишлаб чиқарилган. Бу машина учун 5 млн доллар олиш кўзланмоқда. Машина капотида Нгеманинг исми-шарифи бош ҳарфлари туширилган.
Яна бир йирик лот Ferrari’нинг чекланган миқдорда чиқарилган LaFerrari пойга суперкари ҳисобланади.
Автомобиллар Швейцария суди томонидан 2016 йилда Нгемага қарши иш очилгандан кейин мусодара қилинган. 2019 йил февралда Швейцария прокуратураси автомобиллар мусодара қилиниши эвазига Экваториал Гвинея президентининг ўғлига қўйилган айбловларни бекор қилишини айтган.
Мавзуга оид
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
13:25 / 21.05.2024