Жаҳон | 20:10 / 01.10.2019
18684
1 дақиқада ўқилади

Жиноятчилар океанда бир тонна кокаин устида сузиб юришди

Колумбия соҳиллари яқинида қайиғи чўккан 3 гиёҳвандфуруш 1,2 тонна кокаин солинган сув ўтмайдиган пакетлар ёрдамида сув устида қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. 

Колумбия ҳарбий-денгиз флоти вакиллари уларни Тумако шаҳридан 55 км узоқликда топган. Жабрланувчилар уларнинг қайиғи катта тўлқин остида қолганини, шундан кейин улар Тинч океанида наркотиклар солинган пакетларга осилганча 3 соатча қолишганини айтишган.

Жиноятчилар бортга кўтарилгач, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Полиция пакетларни кўздан кечириб, улар ичидан 1,2 тонна кокаин топган. Эркаклар дарҳол ҳибсга олинган. Маҳаллий матбуот маълумотларига кўра, улар гиёҳванд моддаларни айлантиришда гумон қилинмоқда. Айни вақтда уларга бирор-бир айблов қўйилгани номаълум.

Таъкидланишича, гумонланувчиларнинг бир шериги бедарак йўқолган. Ҳозирда уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид