Наманганда Устоз ва мураббийлар куни ўзгача нишонланди
Наманганда келажак авлод онгида электр энергиясига бўлган муносабатни шакллантириш ва тежамкорлик ғояларини сингдириш янгича услубда йўлга қўйилмоқда. Тумандаги электр таъминоти корхонаси вакиллари бу борада ўзгача ташаббус билан чиқишди.
“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси очиқ акциядорлик жамиятининг барча раҳбар ва бўлим бошлиқлари ҳамда туман ва шаҳар электр таъминоти корхона бошлиқлари 1 октябрь -Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан туман ва шаҳар мактабларида 30 сентябрь куни ”Электр энергия тежамкорлиги- келажак учун имконият” мавзусида дарс ўтдилар
Дарсларда сўнгги йилларда республикамизда саноат тармоқларида “яшил иқтисодиёт” тизимини жорий қилиш, ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Мамлакатимизда энергия самарадорлиги ва энергиянинг қайта тикланувчи манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича келтирилган инновацион ғоялар ўқувчиларда соҳага бўлган қизиқишни оширди.
Мухтасар айтганда, бу каби ташаббуслар мамлакатимиз ёшларининг электр энергияси тежамкорлиги ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириб, аҳолини электр қуввати билан таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024