Жаҳон | 21:21 / 02.10.2019
24339
6 дақиқада ўқилади

Роберт Кеннедининг ўғли отасининг ҳақиқий қотили кимлигини айтди

Америкалик сиёсатчи Роберт Кеннедининг ўғли фожиадан деярли 50 йил ўтганидан сўнг, отасининг «ҳақиқий қотили» ким эканини айтди.

Кенжа Роберт Кеннеди гумондорнинг вафотидан сўнг, унинг исмини ошкор қилди. Бироқ, шунча йиллар давомида нега буни яширгани жумбоқлигича қоляпти. 

Кенжа Роберт Кеннеди инстаграм саҳифасида отасининг ҳақиқий қотили террорчи Сирҳан Башир Сирҳан эмас, балки унинг ёнида бўлган одам эканини ёзди. Унинг сўзларига кўра, отасининг ўлимига меҳмонхона қўриқчиси Тейн Сезар томонидан узилган ўқлар сабаб бўлган. У 2019 йил сентябрь ойида Филиппинда вафот этган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Thane Eugene Cesar died today in the Philippines. Compelling evidence suggests that Cesar murdered my father. On June 5, 1968, Cesar, an employee in a classified section of Lockheed’s Burbank facility, was moonlighting as a security guard at the Ambassador Hotel. He had landed the job about one week earlier. Cesar waited in the pantry as my father spoke in the ballroom, then grabbed my father by the elbow and guided him toward Sirhan. With 77 people in the pantry, every eyewitness said Sirhan was always in front on my father at a 3-6 feet distance. Sirhan fired two shots toward my father before he was tackled. From under the dog pile, Sirhan emptied his 8 chamber revolver firing 6 more shots in the opposite direction 5 of them striking bystanders and one going wild . By his own account, Cesar was directly behind my dad holding his right elbow with his own gun drawn when my dad fell backwards on top of him. Cesar repeatedly changed his story about exactly when he drew his weapon. According to the Coroner, Dr. Thomas Noguchi, all 4 shots that struck my father were “contact” shots fired from behind my dad with the barrel touching or nearly touching his body. As my dad fell,he reached back and tore off Cesar’s clip on tie. Cesar sold his .22 to a co-worker weeks after the assassination warning him that it had been used in a crime. Cesar lied to police claiming that he'd disposed of the gun months before the assassination. Cesar was a bigot who hated the Kennedys for their advocacy of Civil Rights for blacks. I had plans to meet Thane Eugene Cesar in the Philippines last June until he demanded a payment of $25,000 through his agent Dan Moldea. Ironically, Moldea penned a meticulous and compelling indictment of Cesar in a 1995 book and then suddenly exculpated him by fiat in a bizarre and nonsensical final chapter. Police have never seriously investigated Cesar's role in my father’s killing.

Публикация от Robert F. Kennedy Jr. (@robertfkennedyjr)

Роберт Кеннеди 1968 йили «Амбассадор» меҳмонхонасида отиб ўлдирилган эди. У матбуот анжуманида иштирок этиш учун тансоқчилари билан ошхона орқали залга йўл олган. Аммо унинг кўплаб ихлосмандлари барибир ошхонага ёриб киришга муваффақ бўлишган. Уларнинг орасида бўлган Сирҳан унга қараб тўппончадан ўқ узган. Кеннеди 4 жойидан ўқ еган, улардан бири бошига теккан. Сиёсатчи 26 соат ўтгач шифохонада вафот этган эди.

Аммо кенжа Роберт Кеннедининг таъкидлашича, Сирҳан унинг отасига қараб ўқ узган бўлса-да, оғир жароҳат етказа олмаганди. 

«Рад қилиб бўлмас далиллар отамнинг Тейн Сезар томонидан ўлдирилганини кўрсатмоқда. У отамни ошхона ёнидаги хонада пойлаб турган. Сўнгра тирсагидан ушлаб, унга ҳамроҳлик қилган. Сирҳан отамга қарата икки марта ўқ узишга улгурган, сўнгра уни қўлга олишган. Полда ётганида яна бир неча марта ўқ узган бўлса-да, фақат атрофдаги одамларга жароҳат етказган», - деб ёзди кенжа Кеннеди.

Сиёсатчининг ўғли Сезар отасининг орқасида бўлганини ва тўппончаси билан унинг тирсагига тиралиб турганини айтмоқда. Кейинчалик суд тиббий эксперти Робертнинг барча 4та жароҳати «контакт» ўқ узишларидан сўнг – жуда яқин масофадан ёки тиралган ҳолда отилган ўқлардан келиб чиққанини айтган.

Кенжа Кеннеди сўзларига кўра, Сезар полицияга тўппончасини қотилликдан олдин йўқотиб қўйганини айтган. Амалда эса бир неча ҳафтадан кейин дўстига сотиб юборган.

«Сезар отамнинг ашаддий душмани, фанатик эди. У отамдан қоратанлиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилгани учун нафратланарди. Мен Тейн Сезар билан Филиппинда учрашмоқчи бўлгандим. Аммо у олдиндан 25 минг доллар тўлашни талаб қилди», - деб ёзди кенжа Кеннеди.

Кенжа Роберт Кеннеди полиция Сезарнинг отаси ўлимидаги иштирокига ҳеч қачон аҳамият бермаганига ишончи комил. Сирҳан эса 1969 йили ўлимга маҳкум қилинди. Аммо Калифорния штати ўлим жазосини бекор қилгач, умрбод қамоқ жазосига алмаштирилди. Ҳозир у 75 ёшида қамоқ жазосини ўтамоқда.

Роберт Кеннеди акаси Жон Кеннеди ўлимидан 5 йил ўтгач, Мартин Лютер Кинг ўлимидан 6 ой кейин қотиллик қурбони бўлганди.

Мавзуга оид