Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматининг агро-озиқ-овқат секторини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини қўллаб-қувватлайди
Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун ёрдамни янада кенгайтиришни ва 2020–2030 йилларга мўлжалланган агро-озиқ-овқат секторини ривожлантириш бўйича янги ҳукумат стратегиясини амалга оширишда ёрдам беришни режалаштирмоқда.
«Биз яхши ҳаёт учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тарафдоримиз», деди элчи Стипрайс.
Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ва сектор ислоҳотларини тезлаштириш ва иқтисодиётни модернизациялашга ёрдам беришни истайди. Ҳукумат томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун яқинда эълон қилинган стратегия лойиҳаси аниқ йўл харитасига эга. Ушбу стратегия расмий қабул қилинганидан ва амалга оширилгандан сўнг, ҳукумат бу сектор учун янги ва такомиллаштирилган жамоат хизматларини яратиш, шунингдек, фермерлар ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун зарур бўлган қўллаб-қувватлаш ва эркинликни таъминлаб бериш имкониятига эга бўлади. У Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги етакчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи мамлакатлар қаторига қўшиши керак.
Ушбу стратегия лойиҳасини эълон қилиш билан, ҳукумат мамлакат қишлоқ хўжалигидаги реал ва доимий ўзгаришларга содиқлигини ва қатъийлигини яна бир бор тасдиқлади. Агар ушбу стратегия лойиҳаси ҳозирги шаклда қабул қилинса, 2017 йил бошидан буён Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий этилган ислоҳотлар ва эркинлаштириш тўлқинларининг сақланиб қолиши ва кенгайишини таъминлайди.
Стратегияда пахта ва буғдой етиштиришнинг тарихий ёндошувидан бошқа муқобил экинларга босқичма-босқич ўтиш режаси белгиланган бўлиб, унда, масалан Ўзбекистон анъанавий бозорларга ва Осиё ва ЕИдаги бошқа тез ривожланаётган бозорларга экспорт қилиниши мумкин бўлган баъзи қимматбаҳо боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда нисбатан устунликка эга. Ушбу янги экспорт бозорларининг эҳтиёжларини қондириш учун давлат ва хусусий секторда агро-озиқ овқат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш хизматлари ва тизимларини жиддий равишда қайта қуриш ва ривожлантириш талаб этилади.
Ушбу мақсадлар муваффақиятли амалга оширилса, бу трансформация пахта ва буғдой каби сувни кўп талаб қиладиган экинларни етиштиришга боғлиқликни камайтириш ҳисобига, мамлакатнинг табиий захираларини ҳимоя қилишга муҳим ҳисса қўшади. Қимматбаҳо қишлоқ хўжалик экинларини диверсификация қилиш, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб қишлоқ шароитларини яхшилашга ёрдам беради.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
13:41 / 02.11.2024