БМТнинг баъзи тузилмаларининг АҚШдан бошқа жойга кўчирилиши таклифига изоҳ берилди
БМТ Бош ассамблеяси Биринчи қўмитасининг АҚШдан бошқа давлатга кўчирилиши бўйича қарорни ташкилотга аъзо давлатлар қабул қилишлари лозим. БМТ бош котибининг вакили Стефан Дюжаррик қўмитанинг кўчирилиши таклифига шундай изоҳ берди.
Аввалроқ Россиянинг БМТнинг Женевадаги бўлимидаги доимий вакили Геннадий Гатилов БМТ Бош ассамблеясига йўл олган Россия делегациясига АҚШ визалари берилмаганидан кейин Москва БМТ Бош ассамблеясининг қуролсизлантириш ва халқаро хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи Биринчи қўмитаси йиғилишларини Нью-Йоркдан бошқа жойга кўчиришни таклиф қилганини маълум қилганди. Дипломат алтернатив жой сифатида мунтазам равишда йирик тадбирлар ўтувчи Женевани таклиф қилган. Унинг айтишича, АҚШнинг виза сиёсати сабабли БМТ бош қароргоҳини кўчириш бўйича гаплар тез-тез юзага келиб туради.
Дюжаррикнинг таъкидлашича, у Россиянинг таклифидан бехабар, бироқ бу масалада охирги сўзни ташкилотга аъзо давлатлар айта олишади.
БМТ бош котиби вакилининг айтишича, БМТ Россиянинг АҚШ визалари берилмагани ҳақидаги мактубидан кейин барча зарурий чораларни кўради.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
09:32 / 04.01.2025
Киевда БМТ россияликлар қийноққа солингани ҳақидаги сўзлар учун танқид қилинди
17:00 / 28.12.2024
2024 йилда Ўзбекистонга инвестициялар миқдори қарийб 50 фоизга қисқарди — ESCAP
20:22 / 27.12.2024
БМТ Тожикистон ташаббуси билан 2025 йилни Халқаро музликларни асраш йили деб эълон қилди
19:00 / 25.12.2024