Ўзбекистон | 07:48 / 03.10.2019
25726
2 дақиқада ўқилади

Энергетика вазирлиги электр энергиясини тежаш бўйича тавсиялар билан чиқди

Фото: Sputnik

Истеъмол маданияти – маҳсулотлар ва хизматларни харид қилишда одам одобини бошқариш учун белгиланган қоида ва меъёрлар тўпламидир. Электр энергияси истеъмол маданияти ҳақида гап кетганда, аввало “свет” ҳақини ўз вақтида тўлаб бориш тартибини тушунар эдик, деб ёзмоқда Энергетика вазирлиги.

Сўнгги статистик маълумотларга қараганда, республиканинг ҳар 100 хонадонига 153 дона телевизор, 102 дона совиткич, 34 дона кондиционер, 54 дона чангютгич, 80 дона кир ювиш машинаси, 246 дона телефон ва 49 дона компьютер тўғри келади. Мана шундай электр техника буюмларини қандай ишлатиш билан электр энергияси сарфини кўпайиб кетиши ёки камайиши кузатилмоқда.

“Электр энергияси сарфини камайтиришда амал қилиб келаётган қоидалар билан бир қаторда, шу кунгача биз жиддий эътибор бермаган, демак амал қилмаган, энди эса истеъмол маданиятимизда кундалик меъёрга айланиб бораётган тежамкорлик ҳам муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлашимиз тўғри бўлади. 

Хонадон шароитида электр энергиясини қандай қилиб тежаш мумкин? 

“Ўзэнергоинспекция”нинг бу борадаги оддий тавсияларига жиддий амал қилсангиз, бир йилда 500 кВт. соат электр энергиясини ёки амалдаги тариф бўйича 147 500 сўмгача маблағингизни тежаб қолган бўласиз”, - дейилади вазирлик маълумотида.
 
Мисол сифатида келтирилишича, уйдаги биргина телевизор розеткадан ўчирилмаганда (кутиш режимида қолса) ўртача бир кунда 25 Вт, бир ойда эса 750 Вт электр энергияси беҳуда сарфланади. 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, уй шароитида электр энергиясини тежашнинг асосий кўрсаткичлари эслатиб ўтилган.

Мавзуга оид