Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кондиционер ва электромобиллар келажакда энергия истеъмолининг асосий драйвери бўлади
Ривожланаётган мамлакатларда даромадлар ортиб бориши ва иқлим ўзгариши туфайли уй кондиционерларидан фойдаланиш кўпаяди, мос равишда электр қувватига бўлган талаб ҳам кескин ошади.
Халқаро энергетика агентлигининг (ХЭА) таъкидлашича, кондиционерлардан фойдаланишнинг ортиб бориши келгуси ўн йилликда дунё электр тармоғига юкламаларни кескин оширади ва кутилмаган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда FT ёзди.
Энергия хавфсизлигини назорат қилувчи ХЭА тадқиқотчиларининг таъкидлашича, ривожланаётган мамлакатларда даромадлар ортиб бориши ва иқлим ўзгариши туфайли уй кондиционерларидан фойдаланиш кўпаяди, мос равишда электр қувватига бўлган талаб ҳам кескин ошади.
Ушбу прогноз ХЭА томонидан эълон қилинган World Energy Outlook ҳисоботида келтирилган. Унда айтилишича, ҳавони совутиш учун 2030 йилга бориб 697 тераватт-соат (TWh) қўшимча электр энергиясини талаб қилинади, бу эса компютер маълумотлар марказларининг қўшимча талабидан уч баробар кўпроқ. Шунингдек, ХЭА маълумотларига кўра, электр транспорт воситалари учун қўшимча 854 TWh энергия талаб қилинади.
Қайд қилинишича, АҚШ ва Японияда уй хўжаликларининг 90 фоизи кондиционерга эга, аммо бу Нигерияда 5 фоиз, Индонезияда 15 фоиз ва Ҳиндистонда 20 фоиздан кам. Бироқ, даромад даражасининг ошиши ва иқлим ўзгариши таъсирининг кучайиши билан одамлар кондиционер сотиб олмоқда ва бу электр қувватига бўлган талабнинг ошишига таъсир қилувчи асосий омил саналади.
ХЭА ҳисоботига кўра, 2050 йилга бориб, турар-жой кондиционерлари учун энергия истеъмоли 280 фоизга ўсиши кутилмоқда. Шу даврда кондиционерларнинг умумий энергия истеъмолидаги ҳиссаси 14 фоизга етади, бугунги кунда бу кўрсаткич 7 фоиздан кам.
Кондиционерлар бозори ўсишининг катта даражаси ривожланаётган мамлакатларда юз беради ва ХЭА иқлим ўзгариши тез-тез иссиқлик тўлқинларига олиб келадиган бўлса, талаб янада юқори бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
ХЭА глобал электр энергиясига бўлган талаб ҳар йили 1000 TWh миқдорида ошиб бораётганини таъкидлади, бу Япониянинг бир йиллик истеъмолига тенг.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
18:30 / 13.05.2026
Sony футболка учун янги кондиционер чиқарди
21:41 / 05.05.2026