Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқон шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади
Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Президентининг фармони имзоланди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ҳамда фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Қуйидагилар:
а) фестивалнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Ўзбекистоннинг миллий ҳунармандчилик анъаналарини давом эттириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бой маданий меросини дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этиш ва шу орқали жаҳондаги турли миллий маданият ва қадриятларни яқинлаштириш;
миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати соҳасининг халқаро обрў-эътиборини мустаҳкамлаш, “Қўқон- Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” брендини кенг тарғиб этиш ҳамда мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш;
жаҳон халқ амалий санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ушбу бебаҳо бойликни келгуси авлодларга безавол етказиш ҳамда бу йўлдаги саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштириш;
ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг замонавий билимлар билан бирга, халқ амалий санъатининг назарий ва амалий жиҳатларини пухта эгаллаши учун кенг имкониятлар яратиш;
б) илмий-амалий конференциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
ҳунармандчилик соҳасидаги муаммоларни хорижий олимлар, эксперт ва мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш ҳамда бу борада назарий ва амалий тажриба алмашиш;
ҳунармандчилик йўналишида фойдаланилмаётган имконият ва ресурсларни аниқлаб, соҳани ривожлантириш истиқболларини белгилаш;
ҳунармандчилик соҳасида маданий ва тарихий жиҳатдан чуқур изланишлар олиб бориш, илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва амалга оширилаётган тадқиқотлар натижаларини оммалаштириш.
Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб этиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танловлар ташкил этилади:
биринчи босқич - туман (шаҳар)лар бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг апрель ойида;
иккинчи босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг июнь ойида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида ЮНЕСКО шафелигида биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилди ва Жаҳон ҳунармандлар ташкилоти томонидан ушбу шаҳарга “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри" мақоми берилди.
Мавзуга оид
10:15 / 18.04.2026
Президент фармони: айрим оилаларга коммунал имтиёз берилади
10:51 / 21.07.2025
Талабаларни қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади
14:48 / 03.11.2020
НамДУ ректори: «Таълим-тарбия ва илм-фан борасидаги янги фармон таълимда коррупцияни камайтиради»
23:58 / 22.09.2020