Ўзбекистон | 08:27 / 04.10.2019
3143
1 дақиқада ўқилади

Баҳрайннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Баҳрайн Подшоҳлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Иброҳим Юсуф Абдуллани (қароргоҳи Анқара шаҳрида) қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг вазир элчи билан Ўзбекистон-Баҳрайн муносабатларини икки томонлама ва БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш, савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни кенгайтириш механизмларини фаоллаштириш, икки мамлакатнинг илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорликни ўрнатишдан томонлар манфаатдор эканлиги изҳор этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгалиги эътироф этилди.

Учрашувда халқаро ва минтақа кун тартибидаги айрим масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид