Қозоғистонда шифокорлар чақалоқни музхонага жойлаб ўлдиришда гумон қилинмоқда
Қозоғистоннинг Атирау вилоят перинатал маркази раҳбари янги туғилган чақалоқни ўлдиришда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси ўринбосари Шингис Кабдула маълум қилган, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Маълум қилинишича, қотиллик аввал расмийлаштирилган ҳужжатларни қайта расмийлаштиришни истамаслик сабабли содир этилган. Ўлик туғилган қилиб расмийлаштирилган бола жонлантириш бўлимига жўнатилиш ўрнига директор буйруғи билан музхонага жойланган.
“Махсус тезкор тадбирлар натижаларига кўра, бола туғилгандан кейин лоқайдлик сабабли ўлик туғилган қилиб расмийлаштирилгани аниқланган, ваҳоланки у ҳали тирик бўлган. Бола тириклик аломатларини бергандан кейин шифокорлар уни жонлантириш бўйича тезкор чораларни кўриш ўрнига расмийлаштирилган ҳужжатларга биноан йўл тутишга ва болани ўлишга қолдиришга қарор қилишган. Шифокорларнинг бундай хатти-ҳаракатининг сабабларидан бири ҳужжатлар базасида тўғрилашнинг имкони бўлмаган ҳужжатлар тўлдирилгани бўлган”, деб айтган Кабдула.
Ушбу ҳодиса юзасидан “Қотиллик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Икки ходим – туғруқхона раҳбари ва туғруқни қабул қилган акушер-гинеколог айбланувчи сифатида ўтмоқда. Уларга 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Боланинг ўлдирилиши бошқа ишнинг тергов қилиниши давомида аниқланган. Марказ директори дастлаб коррупцияда гумон қилинган.
“У ҳомийлик пулларига хорижга дам олгани кетган. Тезкор ҳаракатлар давомида у телефонда бола ҳақида гапиргани аниқланган. Биз дарҳол воқеа жойига чиқдик, бироқ улгура олмадик. Бола музхонада вафот этган”, деб маълум қилган Кабдула.
Шунингдек, марказ директори Атирау вилояти суд-экспертиза институти раҳбариятига боланинг ўлими экспертизаси бўйича ижобий хулоса бериш учун 300 минг тенге пора беришда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024