Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
46та телефон аппарати ва 24та сим-картани ўғирлаб кетган шахс ушланди
Фото: ИИВ ахборот хизмати
Шу йилнинг 5 сентябрь куни соат тахминан 01:00 дан 04:00 гача бўлган вақт оралиғида хусусий тадбиркор А.К.га тегишли бўлган, Наманган шаҳар 4-кичик туманда жойлашган телефон аппаратларини таъмирлаш устахонасига номаълум шахс ойнани синдириб кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у таъмирлаш учун топширилган 46 дона ҳар хил турдаги телефон аппаратлари, бир қанча телефон аксессуарлари ва эҳтиёт қисмлари, “Canon I sensys 3110” русумли принтер, таъмирлаш ускуналари ҳамда 24 дона сим-карталарни ўғирлаб кетган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу жиноятни 1989 йилда туғилган Наманган шаҳрида яшовчи А.Р. содир этганлиги аниқланиб ушланган. А.Р.нинг яшаш хонадонидан ўғирланган буюмлар далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
11:02 / 28.03.2026