Ўзбекистонни тўғри ёритиш
Қандай қилиб меъморий-бадиий ёритиш тизими Ўзбекистон шаҳарлари жозибадорлигини оширишга, бизнесни эса сердаромад қилишга ёрдам бериши мумкин?
Кундузи кучли таассурот туғдирадиган ва бошқалардан ажралиб турадиган ҳар қандай бино кеч кириши билан ўз кўркини йўқотади. Уни тунги шаҳар муҳитида ёрқинлаштиришга эса меъморий-бадиий ёритиш тизими ёрдам бериши мумкин. У меъморий услубнинг ҳар бир жиҳати ва бино кўринишига алоҳида урғу бериб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари эътиборини тортади.
Меъморий-бадиий ёритиш нима учун керак?
Кучли меъморий ёритиш тизими қўлланилган диққатга сазовор жой ёки бино кўчанинг кўркига айланади ҳамда шаҳарнинг ўзига хос рамзига айланиши мумкин. Тегишли талабларга мос ёритилган бинонинг эстетик аҳамияти ошади, у туристларнинг суратларига кўпроқ муҳрланади, ижтимоий тармоқларда “айланиб юради” ва шу орқали мамлакат қиёфа имижини шакллантиришга ёрдам беради.
Меъморчилик ва атроф-муҳит билан узвий боғлиқликни яратувчи ёритиш тизимлари қўлланилган шаҳар замонавийроқ кўринади, бу эса аҳолининг яширинмас фахрини юксалтиришга кўмак беради.
Қандай қилиб бинони тўғри ёритиш мумкин?
Сифатли меъморий ёритиш тизими барча жабҳаларни инобатга олади – бинонинг аҳамиятини, унинг тарихини, иқлимга хослигини, шу жумладан санитария меъёрлари ва қоидаларини, зеро у кўзни қамаштириши эмас, бинони безаб туриши керак. Барча жабҳаларни инобатга олишга малакали мутахассислар ёрдам бериши мумкин.
NGR Construction компанияси биноларни Ўзбекистон иқлим шароитларига мослаштирилган меъморий-бадиий ёритиш бўйича хизматларни кўрсатиб келмоқда. Унинг асосчилари – аслида Ўзбекистондан бўлган, узоқ муддат чет элда ишлаган ҳамда ёритиш меъморчилиги бўйича бебаҳо билимларга ва Европа тажрибасига эга инсонлардир.
“Ватанга қайтиб, ривожланиб бораётган Ўзбекистонга у учун янги бўлган хизматни таклиф қилмоқдамиз”, - дейди компания ижрочи директори Юнус Жўраев.
Бугунги кунда NGR Construction – Ўзбекистонда ташқи меъморий-бадиий ёритиш тизимларини ишлаб чиқарувчи ва олиб келувчи ягона компаниядир.
У бинолар, диққатга сазовор жойлар, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси объектлари ташқи кўринишини ёритиш бўйича комплекс ечимларни таклиф қилмоқда.
Компания меъморий ёритиш бўйича барча хизматларни кўрсатишга тайёр, яъни у лойиҳанинг барча босқичларини – ёритиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишдан тортиб зарурий ускуналарни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ишларигача – ўзи бажаради.
«Свет ва соялардан моҳирона фойдаланиб, одамлар учун ёқимли ва қулай кўриниш яратиш, бино ёки эътиборли жойнинг кўркига кўрк қўшиш биз учун муҳим”, - дейди Юнус Жўраев.
Адрас рангларидаги Кадимий Бухоро
NGR Construction компаниясининг Ўзбекистондаги илк икки лойиҳаси – Бухородаги Пои Калон меъморий ансамблига кирувчи Минораи Калон ва Мир Араб Мадрасасини ёритиш бўлди.
XVI асрда барпо этилган ушбу иншоотлар ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси таркибидан жой олган ва давлатимиз томонидан кўриқланади.
Мачит ва мадрасини меъморий ёритиш бўйича асосий вазифа уларнинг бўлинмас тунги қиёфасини яратишдан иборат эди. Ёритиш дизайнини ишлаб чиқишда ўзбек миллий матоси, яъни унинг ранглари, табиий бўёқлари ёрқинлиги ва ёқимли ялтироқлиги асос қилиб олинди.
Афсоналарга кўра, адрас нақшларини яратган тикувчи булутлар ва камалакнинг ариқдан оқиб бораётган сувдаги аксидан илҳомланган экан. Кўп асрлар ўтиб, ўзбек адрасининг ёрқин ранглари мутаносиблиги NGR Construction дизайнерларига илҳом бағишлади ва Ўзбекистоннинг қадимий иншоотларини янги кўринишда тақдим этишга имкон берди.
Ёритиш тизимларини ишга тушириш кунида Пои Калон мажмуаси олдида кўплаб инсонлар йиғилди – ёрқин рангларда жилоланган ҳашаматли иншоотлар бухороликларни ҳам, шаҳарга ташриф буюрган кўплаб хорижий сайёҳларни ҳам эътиборидан четда қолмади. Смартфон ва фотокамераларга минглаб суратлар муҳрланди – олтин ранглари билан ёритилган қадимий деворлар, феруза рангидаги гумбаз, яшил тусга кирган ўсимлик орнаментига эга майолика, сирли бинафшарангга бурканган пештоқлар...
“Биз Ўзбекистон ва унинг шаҳарларини жонимиздан ортиқ кўрамиз, уларнинг ҳар бири ўзига хос колоритга, свет ва соя ўйинини қўллаш орқали ривожланиш истиқболларига эга, - дейди Юнус Джораев. – Шунинг учун ҳам компаниямиз ўз бўйнига катта масъулият олган, Ўзбекистон меъморчилигини тўғри ёритиш ракурсларида тақдим этиш учун бор билим ва тажрибамизни қўллашга тайёрмиз”.
Алоқа учун:
Манзил: Бухоро вилояти, Когон шаҳри, Бухорошох кўчаси 23,13
Телефон: +998997544004
Почта: info@ngr-construction.uz
Вебсайт: ngr-construction.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024