Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель Жонсоннинг Brexit бўйича янги режасини рад этди
Германия канцлери Ангела Меркель Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга Brexit битими Шимолий Ирландия ЕИ божхона иттифоқида қолгандагина имзоланиши мумкинлигини айтиб, Лондоннинг Brexit бўйича янги режасини рад этди. Бу ҳақда Би-Би-Cи сиёсий кузатувчиси Лора Кюнссберг Буюк Британия бош вазири девонхонаси вакилига таяниб маълум қилди.
Акс ҳолда, Меркелнинг фикрича, келишувга эришиш "деярли мумкин эмас", деб ёзади Кюнссберг.
Манбанинг сўзларига кўра, Жонсон Меркелга жавобан Берлиннинг бундай талаби битим тузилишини "имконсиз" қилиб қўйишини айтган.
Агар Би-би-си маълумотлари тасдиқланса, EИнинг Шимолий Ирландияни ЕИ ягона божхона ҳудудида қолдириш нияти Жонсоннинг ўтган ҳафта тақдим этган Brexit режасига мутлақо зиддир.
Мавзуга оид
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
08:53 / 01.12.2022
Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади
14:37 / 04.01.2022
Brexit’га бир йил тўлди: Британия Европа Иттифоқини тарк этиб ютдими ё ютқазди?
22:11 / 30.12.2021