Жамият | 22:32 / 09.10.2019
78687
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий сўров: тошкентликлар ойига қанча пул топса, ўзини молиявий мустақил ҳисоблайди?

Ўзингизни молиявий жиҳатдан мустақилман, деб ҳисоблашингиз учун ойига қанча пул топишингиз керак?

Kun.uz мухбири Тошкентнинг бешта туманида бўлиб, айни савол юзасидан ижтимоий сўров ўтказди. Унда меҳнатга лаёқатли ёшдаги, турли касб эгалари бўлган роппа-роса 100 киши қатнашди. Улардан 46 нафари – аёллар.

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, Тошкентда яшаётган ҳар тўрт фуқародан бири ойига 9-10 млн сўм пул топган тақдирда ўзини молиявий мустақилман деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон пойтахтининг 20 фоиз аҳолиси учун эса молиявий мустақил бўлиш учун 5-6 млн сўм ойлик даромад кифоя қилади.

Умуман, 100 нафар респондентдан 63 нафари ойлик даромади 5-10 млн сўм бўлганда ўзини иқтисодий жиҳатдан эркин ҳис этишини билдирди.

Сўров натижалари қуйидагича:
24 киши – 9-10 млн
21 киши – 5-6 млн
18 киши – 7-8 млн
9 киши – 30-50 млн
8 киши – 18-20 млн
6 киши – 12-16 млн
6 киши – 3-4 млн
6 киши – 1-2 млн
2 киши – 100 млн

Ижтимоий тадқиқотдан маълум бўлишича, ўрта арифметик ҳисобда тошкентликлар ойига 13 млн 700 минг сўм даромад олса, ўзларини молиявий мустақил деб ҳисоблайдилар.

Маълумот учун, ижтимоий сўров 6 октябрь куни Тошкентнинг Яккасарой, Миробод, Чилонзор, Сергели ва Яшнобод туманларида ўтказилди.

Мавзуга оид