Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан қандолат маҳсулотлари, шоколад ва бошқа 300дан ортиқ маҳсулот импортига бож солинади
2 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «2019 йил 29 июнь кунги ПҚ-3818-сонли «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарори»га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорини имзолади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳозирда нол ставкада бўлган 300дан ортиқ турдаги товарлар олиб кирилишига бож жорий этилади.
Ушбу товарлар қаторидан, антикварлар, велосипедлар, тирик балиқ, денгиз маҳсулотлари, шоколад, қандолат маҳсулотлари, асбест, металл тола, қуйма шиша, пружиналар, мис сим ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ўрин олган. Уларни олиб кириш учун 5 фоиз ва ундан юқори қийматда бож тўлаш лозим бўлади.
Таркибида какао бўлмаган шакардан тайёрланган қандолат маҳсулотлари учун импорт божи 30 фоизгача оширилади (ҳозир 20 фоиз).
Шоколад ва таркибида какао бўлган бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари учун импорт божи ставкаси ҳозирги 15 фоиздан 30 фоизгача оширилади.
2018 йилда қандолат маҳсулотлари ва шоколад учун импорт божи ставкаси 10 фоиз бўлган.
Мавзуга оид
08:48 / 20.06.2026
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
23:10 / 25.05.2026