Ўзбекистон | 15:50 / 11.10.2019
31420
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: KUN.UZ

Бугун Волгабўйидан ғарбий Қозоғистон орқали республика ҳудудига нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келди, текислик ҳудудларда аввалгидек қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, кундузги ҳарорат мамлакатнинг катта қисмида 2-3 даражага пасайиб, шу давр учун хос бўлган меъёрларга яқин бўлади.

Дам олиш кунларида Ўзбекистон аҳолисини илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутмоқда. Бу кунларда республикага Туркманистон ҳудудларидан чиққан илиқ ҳаво киради. Термометр устунчаси кундузи 24-27 даражагача кўтарилади. 

Келаётган ҳафта душанба куни навбатдаги ҳаво оқими кириши билан республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиб, фақат Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариши мумкин. Айрим жойларда шамол кучайиб, унинг тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин. Кундузги ҳарорат 18-23 даражагача пасаяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид