Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги тезкор тадбирда «спайс» синтетик гиёҳвандлик воситаси олинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, шу йилнинг 1 октябрь кунига ўтар кечаси тезкор ходимлар томонидан Тошкент шаҳрида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланаётган жиноий гуруҳларни аниқлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган.
Улар давомида, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган М.К. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина Олмазор туманининг Нурафшон кўчасида тўхтатилиб текширилганда, автомашина салонидан бир дона қоғоз бўлагига қадоқланган 0,61 грамм “спайс” синтетик гиёҳвандлик воситаси, уни истеъмол қилиш учун мўлжалланган баклажка ва пичоқ топилиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ушбу гиёҳвандлик воситасининг манбасини аниқлаш мақсадида ўтказилган суриштирув натижасида М.К. ва у билан автомашинада бўлган, 1984 йилда туғилган З.Д.лар гиёҳвандлик воситасини муқаддам судланган, 1988 йилда туғилган К.Д. ва 1995 йилда туғилган И.С.(аёл)лардан олганликлари аниқланиб, улар Олмазор туманидаги “Сулола” тўйхонаси олдида ушландилар.
И.С.нинг ёнидан 49 грамм “спайс” синтетик гиёҳвандлик воситаси олинди. К.Д. ва И.С.ларни шу жойга 1988 йилда туғилган Д.Т. ўз бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинада олиб келганлиги маълум бўлиб, Д.Т.нинг автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашина салонидан “спайс” гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишда фойдаланилган баклажка ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда гиёҳвандлик воситалари манбасини аниқлашга қаратилган тезкор ишлар давом эттирилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.
Мавзуга оид
09:00
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026