Ҳукумат ҳузуридаги Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги Комиссияси техник кўмагини мувофиқлаштириш бюроси тугатилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги Комиссиясининг техник кўмагини мувофиқлаштириш бюросини (ЎзБюроКЕС) тугатиш ва унинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, штат бирликлари ва мулки (бино ва иншоотлари)ни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига топшириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг сони 11 нафардан иборат бўлган Ташқи беғараз кўмакни мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.
Белгиланишича, Департаментнинг штат бирликлари ЎзБюроКЕСнинг 7 дона штат бирлиги ҳамда Вазирликнинг умумий штатлар сони ҳисобига шакллантирилади.
Вазирлик 2020 йил 1 августга қадар, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи “Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини электрон тарзда келишиш, мониторинг қилиш ва ҳисобга олиш” ахборот тизимини ишлаб чиқади ва жорий этади:
Дастурларни шакллантириш, келишиш ва ҳисобга олиш жараёнларини рақамлаштириш;
ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг муддатларига риоя этилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан мониторингни амалга ошириш;
ҳамма учун ишонарли ва очиқ бўлган, жалб қилинган ва ўзлаштирилган грантларнинг ҳажми ва йўналишлари, донорларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган жорий лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳамда грантлар билан боғлиқ бошқа барча маълумотларни шакллантириш;
лойиҳа ташаббускорларига ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини жалб этиш ва самарали амалга ошириш, лойиҳаларнинг паспортларини ва лойиҳа ҳужжатларини сифатли тайёрлаш масалалари бўйича, шунингдек, донорларга эса грантларни ажратиш географияси ва йўналишлари тўғрисида онлайн-маслаҳатлар бериш.
Вазирлик 2020 йил 1 февралга қадар Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни молиялаштириш учун грантлар жалб этилишини таъминлайди.
Белгиланишича:
лойиҳа ташаббускорлари бир лойиҳа бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ошмайдиган грантларни мустақил равишда жалб этади ва донорлар билан музокараларни олиб боради, бунда грантлар жалб этилишини назарда тутувчи битимларнинг нусхалари Вазирликка мажбурий тартибда юборилади;
давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган донорларнинг лойиҳа ташаббуслари нусхалари уларнинг кўриб чиқилиши устидан мониторингни амалга ошириш учун нусхалар келиб тушган кундан бошлаб бир кун ичида Вазирликка мажбурий тартибда юборилади;
2021 йил 1 январдан бошлаб Дастурларни келишиш, шакллантириш ва тасдиқлаш Ахборот тизими орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.
2019 йил 1 декабрдан бошлаб шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикасига донорлар делегациялари ташрифларини ва уларнинг расмий шахслар билан учрашувларини ташкил этиш, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар ташкил қилиш масалалари бўйича сўровларни Ташқи ишлар вазирлигига олдиндан юбориш муддати 30 иш кунидан 15 иш кунигача қисқартирилади;
грант олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмаларни, шунингдек, техник кўмак маблағлари тўғрисида ахборот ва идоравий ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
грант олувчилар ҳар чоракда (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан) Вазирликка олинган ва ўзлаштирилган грантлар ҳамда амалга оширилаётган ташқи беғараз кўмак лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни Вазирлик томонидан белгиланадиган шакл бўйича тақдим этади;
давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаганлик ҳамда тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларга эришганлик учун грантларни жалб этиш ва ўзлаштиришда бевосита иштирок этган ходимларга нисбатан ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, грантлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш минимал миқдорининг ўн беш бараваригача, аммо ўзлаштирилган грант суммасининг икки фоизидан ошмайдиган миқдорда бир йўла мукофотлаш тарзидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқи берилади;
лойиҳа ташаббускорларига грантларни жалб этиш тўғрисидаги битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни бюджетдан ташқари жамғармалар, маҳаллий бюджетлар даромадларининг прогноз кўрсаткичлари орттириб бажарилган қисмидан бўшаган қолдиқлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қоплаш ҳуқуқи берилади.
Белгилаб қўйилишича:
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Вазирлик ёки лойиҳа ташаббускорлари – бюджет ташкилотларининг буюртманомаларига кўра Дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик йиғимларини ва амалдаги харажатларни қоплаш ҳисобига йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини ўрнатилган тартибда таъминлайди;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Вазирлик ёки лойиҳа ташаббускорлари – бюджет ташкилотларининг буюртманомаларига кўра Дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассислар учун давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар яшаб турган жойда вақтинча пропискага қўйилиши ва вақтинча прописка муддати узайтирилишини ўрнатилган тартибда таъминлайди;
Дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинган транспорт воситалари мажбурий тўловлар ва йиғимлар ундирилмаган ҳолда рўйхатга олинишини таъминлайди, автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома ва давлатнинг рўйхатга олиш рақам белгилари учун тўловлар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида кириб келаётган дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техникага нисбатан давлат реестрига киритмасдан ва ўрнатилган йиғимларни ундирмаган ҳолда дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техника бир марталик давлат рўйхатига олинишини ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгиланишича, ушбу Фармон билан назарда тутилган имтиёз ва преференциялар тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси, башарти донорлар билан битимларда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси ҳисобланади.
Ташқи беғараз кўмакни жалб этиш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил қилинди ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
донорлар билан доимий мулоқот платформасини шакллантириш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини молиялаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикасининг донорлар билан ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳамкорлик географиясини кенгайтириш ва молиялаштиришнинг янги салоҳиятли манбаларини излаш бўйича тизимли ишлар олиб бориш;
ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини келишиш ва ишлаб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва механизмларини такомиллаштириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ҳар ой давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг грантларни жалб қилиш ва уларнинг ҳажмларини кўпайтириш, донорлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қилинган ишлар тўғрисида, шунингдек, ҳар олти ойда – Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларининг ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи ходимларининг ҳисоботларини тинглаш.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
09:00 / 17.08.2024
Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилган ишлаб чиқарувчилар 1 миллион доллар миқдорида грант олади
17:59 / 07.08.2024