Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк бор 2 соатдан камроқ вақт ичида: Кениялик спортчи марафонча югуриш рекордчисига айланди
Кениялик енгил атлетикачи Элиуд Кипчоге марафон масофасини 2 соатдан камроқ вақт ичида югуриб ўтган биринчи инсонга айланди. Бу ҳақда The News York Times нашри хабар берди.
Венадаги марафонча югуришда 34 ёшли спортчи 42,2 кмлик масофани 1 соат 59 дақиқа 40 сонияда босиб ўтди. Бироқ рекорд қайд қилинмайди, чунки югуриш очиқ марафон доирасида ўтмаган. Бундан ташқари, унда бир нечта пейсмейкерлар – ўрта ва узоқ масофаларга югуришнинг муайян қисмларида югуриш суръатини белгиловчи югурувчилар иштирок этган.
Кипчоге 2017 йилда Монцада (Италия) ушбу масофани 2 соат 25 сонияда югуриб ўтганди, бироқ бу рекорд ҳам расман қайд қилинмаган.
Таъкидлаш жоиз, марафонча югуришдаги расмий рекорд Кипчогенинг ўзига тегишли бўлиб, у 2018 йил Берлинда ушбу масофани 2 соат 1 дақиқа 39 сонияда босиб ўтган.
Расмий рекордлар сифатида очиқ мусобақалардаги натижалар қайд қилинади. Венадаги уриниш эса Ineos 1:59 Challenge лойиҳаси доирасида ўтган ва унда марафонча масофани 1 соат 59 дақиқада югуриб ўтиш мақсад қилинганди ҳамда унга эришилди.
Мавзуга оид
21:35 / 15.07.2025
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди
23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади
19:06 / 20.04.2025