Жамият | 22:31 / 12.10.2019
57795
2 дақиқада ўқилади

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Tashkent City» очилиши муносабати билан ўз халқига видеомурожаат қилди

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Tashkent City»нинг очилиши муносабати билан видео мурожаат йўллади. Ҳоким ўз видеомурожаатида шундай деди:

«Қадрли ва азиз халқим!

Бугун «Tashkent City»нинг очилиш кунида ўтирибмиз.

Ҳаммангизни эртадан бошлаб «Tashkent City»га келишингизни, паркини кўриб ҳордиқ чиқаришингизни, оилангиз билан маза қилиб, Тошкентимизни яна бир кейинги этапда ютуғимизни кўришингизни тилаб қоламиз.

Бу — халқимиз учун, бу жой миллатимиз учун!

Илойим, миллатимизга ушбу яхши жой буюрсин!

Халқимиз келиб яйрасин! Фарзандлари билан ўйнаб-кулсин!

Бу ҳаммаси халқимиз — Ўзбекистон халқи учун ва азиз, меҳрибон миллатимиз учун!»

Kun.uz мухбирига кўра, бугун якунланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисида спикер Танзила Норбоева Жаҳонгир Ортиқхўжаев хоҳловчи барча сенаторларни «Tashkent City»га томошага боришга таклиф қилганини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлигида «Tashkent City»нинг тайёр бўлган илк объектларини бориб кўрган эди.

Мавзуга оид