АҚШда дунёдаги энг катта 3D-принтер яратилди
АҚШнинг Мэн штати университети тадқиқотчилари айни вақтда дунёдаги энг катта 3D-принтерни яратишди.
Янги 3D-принтер ўлчамлари бўйича аввал яратилган барча моделларни ортда қолдиради. Қурилма узунлиги 30 метр, баландлиги 3 метр ва эни 6,7 метр келадиган объектларни боса олади.
Тадқиқотчилар, шунингдек, уч ўлчовли босмада қўлланиши мумкин бўлган янги материалларни яратиш учун 20 млн доллар сармоя жалб қила олишган. Хусусан, 3D-босмада дастлабки материал сифатида Мэн штатида ўрмон кўплиги ва бу ишлаб чиқаришни арзонлаштириши сабабли ёғочни қўллаш таклиф қилинган.
Тадқиқотчилар янги принтерлари билан яқин орада бозорга чиқиб, буюртмалар олишни бошлашмоқчи. Улар қурилманинг имкониятларини намойиш қилиш мақсадида унда қайиқ корпусини босишган. Таъкидланишича, бу объект айни вақтгача 3D-принтерларда босилган дунёдаги энг катта объект ҳисобланади. Корпуснинг узунлиги 7 метрни, оғирлиги 2,2 тонна ташкил қилади ва уни босишга 72 соат талаб этилган.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024