Шавкат Мирзиёев Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга «Хагибис» тўфони ёпирилиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.
12 октябрь куни Японияда кучли ёмғирлар ва шамол билан бирга тўфон бошланди. Мамлакат ҳудудидаги 14та дарё ўзанларидан тошган. Табиий офат туфайли 200 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотидан узилган, ҳукумат Токио, Канагава, Ниигата, Фукусима, Гумма ва Тиба префектураларидаги 3 миллиондан ортиқ кишини эвакуация қилишга буйруқ берган.
Маълумотларга кўра, бу Японияга 1958 йилда ёпирилган ва 1200 кишини ҳаётдан олиб кетган «Ида» тўфонидан кейинги энг йирик тўфон бўлиши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, тўфон туфайли ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди, 166 киши жабрланди. Шунингдек, 16 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
19:23 / 02.10.2023
Японияда Абэ ўлими можаросига алоқадор диний фирқа тарқатиб юборилади
14:06 / 12.07.2022
Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди
12:37 / 12.07.2022
Абэнинг ўлдирилиши: гумонланувчи нима дейди ва черковнинг бунга қандай алоқаси бор?
16:05 / 09.07.2022