Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлинда диққатга сазовор масканларни террорчилардан ҳимоя қилиш режалаштирилмоқда
Фото: REUTERS
Берлинда 18та туристик объектни террорчиларнинг эҳтимолий ҳужумларидан ҳимоялаш учун қайта жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Berliner Morgenpost хабар берди.
Бу масканларнинг аксарияти шаҳар марказида жойлашган. Масалан рўйхатдан Гумбольдт Форуми ва Бранденбург дарвозаси атрофидаги майдонлар, Александерплац, Жандарменмаркт ўрин олган.
Нашрнинг ёзишича, гап сиёсий ёки рамзий маънога эга туристик масканлар ҳақида бормоқда.
Маълумот берилишича, барча майдонлар учун бир хил қарор қабул қилинмайди. Мисол учун, Александерплац ва Бранденбург дарвозаси атрофида автомобилларнинг катта тезликда ҳаракатланишини чеклайдиган тўсиқлар қўйилади. Кўчалардаги ўриндиқлар, транспорт йўналиши ўзгартирилади.
Хавфсизликни таъминлашда Европанинг бошқа шаҳарларидан андоза олиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
12:49 / 30.01.2026
Берлин баллистикага қарши янги сунъий йўлдош дастурини бошламоқда
15:41 / 07.01.2026