«Ўзстандарт» 2019 йилда номувофиқ деб топилган импорт маҳсулотлари рўйхатини эълон қилди
Бугун, 15 октябрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзстандарт» агентлиги, Божхона қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ва бошқа тузилма вакиллари иштирокида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда импорт қилинувчи озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотларнинг аҳоли саломатлигига таъсири борасида мулоҳазалар муҳокама этилди. «Ўзстандарт» агентлиги томонидан сифатсиз деб топилган маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 8 ойи бўйича импорт маҳсулотларини сертификатлаштириш жараёнида жами миқдори 2,9 млрд сўм қийматига эга 14 турдаги маҳсулотнинг 20 ҳолат юзасидан меъёрларга номувофиқлиги аниқланган. Булар қаторига қуйидагилар киради: консерваланган нўхат – 320 млн сўм, нок шарбати – 147 млн сўм, автомобиль шиналари – 500 млн сўм (барчаси ХХРда ишлаб чиқарилган), пальма ёғи – 692 млн сўм (500 млн сўм – Қозоғистон, 192 млн сўм – Малайзия), писта ёғи – 376 млн сўм (Россия), газ баллонлари – 148 млн сўм (Арманистон).
Истеъмол маҳсулотлари қаторида «Боржоми (Грузия) минерал суви «минерализация (K, Na)» ва «перманганат оксидланиши» кўрсаткичлари бўйича стандарт талабларига жавоб бермайди.
Шунингдек, 2019 йилда болалар ўйинчоқлари (Хитойда ишлаб чиқарилган), сирка (Россия), томат кетчупи (Қирғизистон), «Боржоми» минерал суви (Грузия), товуқ сосискалари (Канада) яроқсиз, деб топилди. Ҳиндистон, Хитойда ишлаб ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларидан пробалар танлаб олиниб синовдан ўтказилганда белгиланган нормалар бўйича 1 ва 3 кўрсаткичларга мос келмади.
Мавзуга оид
15:23 / 04.04.2024
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди
19:45 / 15.04.2021
Инсон саломатлиги учун хавфли деб топилган сариёғ импортига тақиқ қўйилди
23:00 / 31.03.2021
Ўзбекистондаги кўп қурилиш объектларида сифатсиз маҳсулотлар ишлатилаётгани айтилди
13:28 / 30.03.2021