Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳарлар кенгайяпти: 2025 йилда энг йирик мегаполислар рейтинги
2050 йилга бориб, прогнозларга кўра, Ер аҳолисининг 68 фоизи шаҳарларда яшайди — бугун бу кўрсаткич 55 фоизга тенг. Урбанизациянинг бу шиддатли жараёни аллақачон дунёдаги энг йирик мегаполислар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди.
Фото: REUTERS
Сайёранинг энг йирик мегаполиси — агар у сунъий йўлдош тасвирлари ва аҳоли рўйхатга олиш маълумотлари асосида ўлчанса — Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри ҳисобланади. Ажабланарлиси шундаки, ярим аср ичида унинг аҳолиси қарийб 20 баравар кўпайган — бу Хитой иқтисодиётининг жадал юксалиши натижаси.
Тақдим этилган инфографикада Европа комиссияси маълумотлари асосида, Our World in Data лойиҳаси томонидан жамланган ва қайта ишланган статистикага таяниб, дунёдаги энг йирик мегаполисларнинг ўсиши кўрсатилган. 1975 йилдан бери Гуанчжоу аҳолиси 40,9 миллион кишига ошган — бу бутун Канада аҳолиси сонига таққос келади.
Энг тез ўсиш айниқса 1990-йилларга тўғри келган: савдо ва саноат ривожи кескин тезлашиб, аҳоли оқимини кучайтирган. Дарё делтасида, Ҳонгконгнинг шимолида жойлашган Гуанчжоу минтақанинг муҳим порти ва энг асосий транспорт тугунларидан бирига айланган.
Индонезия пойтахти Жакарта — Жануби-Шарқий Осиёнинг энг катта иқтисодиётининг иқтисодий “юраги” ҳам катта ҳажмда кенгайишни бошдан кечирди. Охирги эллик йилда унинг аҳолиси 29 миллион кишига кўпайди ва бугун 38,1 миллион нафарни ташкил қилади.
Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳли эса 398 фоизлик ўсишни кўрсатди; бунда аҳоли даромадларининг ошиши ва ички миграциянинг фаоллиги катта роль ўйнади. Кутилишича, 2030 йилга бориб шаҳар яна тахминан 2 миллион янги аҳолини қабул қилади ва аҳоли сони 33,3 миллион кишига етади.
Мавзуга оид
15:06 / 23.03.2026
Тадбиркорлар рейтингида божхона ва ташқи савдо омиллари инобатга олинади
07:27 / 17.03.2026
Дунёдаги энг кучли ҳарбий флотлар: 2026 йил рейтинги
07:23 / 16.03.2026
Инсон учун энг хавфли ҳайвонлар: ўлим кўрсаткичи рейтинги
09:22 / 09.03.2026