БМТда Халқаро ахборотга кириш куни таъсис этилди
БМТ Бош ассамблеяси 28 сентябрни Халқаро ахборотга кириш куни сифатида таъсис этиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Facebook’да Украинанинг БМТдаги доимий вакили Олег Николенко маълум қилди.
“Аргентина, Канада, Коста-Рика, Либерия, Сьерра-Леоне, Украина. Бу 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш гуруҳи эмас, бу 28 сентябрни Халқаро ахборотга кириш куни деб эълон қилиш ҳақидаги резолюциянинг асосий ҳаммуалифлари доираси”, деб таъкидлаб ўтган дипломат.
Унинг таъкидлашича, ушбу кун барқарор ривожланишни таъминлаш унсури бўлган ахборотни тарқатиш муаммоларига дунё эътиборини қаратишга имкон берувчи рамзий кун бўлади.
Николенко ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 19-моддаси билан кафолатланганини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024