«Бухоро-Тошкент» йўналишида 6та янги автобус қўшимча қатновга қўйилди
«Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйича қўшимча 6та автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 октябрь кунидан эътиборан ушбу йўналишда Хитойда ишлаб чиқарилган ZHONGTONG 6та замонавий ва барча қулайликларга эга автобуснинг қўшимча қатновлари амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналиш масофаси 602.8 км. бўлиб, йўлга сарфланадиган умумий вақт 10 соатни ташкил этади. Ушбу йўналишда иккинчи томондан Uzavtotrans service МЧЖ ўзининг Yutong автобусларида аҳолига транспорт хизмати кўрсатмоқда.
Бутун йўналиш ва сафар давомида йўловчилар хавфсизлигини ва ҳаракат жадвалига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, барча автобуслар GPS тизими орқали назорат қилиб борилади. Автобуслар йўлга чиқиш олдидан техник, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади, дейилади хабарда.
«Тошкент» автовокзалидан ҳар куни соат 09:30, 15:00 ва 18:30да «Тошкент-Бухоро» йўналиши бўйича автобус қатнови амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда чипта нархи 66 минг сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид
18:38
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
09:26
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
23:06 / 11.11.2024