Ўзбекистон | 14:26 / 18.10.2019
14003
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Бугун ва яқин дам олиш кунларида Ўзбекистонда куз фасли учун хос бўлган об-ҳаво шароитлари сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, шу кунларда мамлакат аҳолисини аввалгидек қуёшли об-ҳаво кутмоқда. Тунги ва тонгги соатларда ҳавода кузги салқин – 5-10 даража илиқ бўлади, кундузи эса ҳаво 20-25 даражагача кўтарилади. 

Билдирилишича, бундай ҳарорат октябрнинг иккинчи ўн кунлиги учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан бироз юқори.

Мавзуга оид