Қорақалпоғистон ва Манғистау вилояти ўртасидаги участкаларда Давлат чегараси демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди
Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон ва Қозоғистон Республикасининг Манғистау вилояти ўртасидаги участкаларда Давлат чегараси демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди.
14-18-октябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Қорақалпоғистон ва Қозоғистон Республикасининг Манғистау вилояти ўртасидаги участкаларда Давлат чегараси демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди.
Тадбирда 160 та чегара устунларидан иборат чегара белгилари Баённомаси ҳамда мазкур белгиларнинг координатлари ва жойлашув кенгликлари Каталоги лойиҳалари тайёрланди ва имзоланди.
2019 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала демаркация ишлари амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024