Ўзбекистон | 10:34 / 18.10.2019
5496
4 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри бўйича инвестиция таклифлари эълон қилинди 

Ўзбекистон Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун таклиф этилаётган Тошкент шаҳри бўйича инвестиция таклифлари эълон қилинди. 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган таклифлар назарда тутилган тегишли ҳужжат муҳокама учун жойлаштирилган. 

Қуйида таклифлар рўйхати тўлиқ ҳолда келтирилади.

2020 йилда Тошкент шаҳрида янги мактабгача таълим муассасаларини қуриш:

1. Олмазор тумани, Аҳил маҳалласида 300 ўринли МТМ қурилиши;
2. Олмазор тумани, Мойариқ маҳалласида 300 ўринли МТМ қурилиши;
3. Шайхонтоҳур тумани, Сузук ота маҳалласида 420 ўринли МТМ қурилиши;
4. Шайхонтоҳур тумани, Ўзбекистон маҳалласида 300 ўринли МТМ қурилиши.

2021 йилда Тошкент шаҳрида янги мактабгача таълим муассасаларини қуриш:

1. Бектемир тумани, Мажнунтол маҳалласида 240 ўринли МТМ қурилиши;
2. Миробод тумани, Салар маҳалласида 300 ўринли МТМ қурилиши;
3. Олмазор тумани, Пахта маҳалласида 240 ўринли МТМ қурилиши;
4. Сергели тумани, янги 10-ҳудуд мавзесида 420 ўринли МТМ қурилиши;
5. Сергели тумани, Чоштепа маҳалласида 420 ўринли МТМ қурилиши;
6. Учтепа тумани, Фозилтепа маҳалласида 360 ўринли МТМ қурилиши;
7. Чилонзор тумани, Бешқўрғон маҳалласида 300 ўринли МТМ қурилиши;
8. Шайхонтоҳур тумани, Янги Белтепа маҳалласида 180 ўринли МТМ қурилиши.

2022 йилда Тошкент шаҳрида янги мактабгача таълим муассасаларини қуриш:

1. Олмазор тумани, Хастимом маҳалласида 240 ўринли МТМ қурилиши;
2. Сергели тумани, Янги 5-ҳудуд мавзесида 240 ўринли МТМ қурилиши;
3. Сергели тумани, Янги 6А-мавзесида 240 ўринли МТМ қурилиши;
4. Шайхонтоҳур тумани, Белтепа маҳалласида 180 ўринли МТМ қурилиши;
5. Юнусобод тумани, Отчопар-2 маҳалласида 180 ўринли МТМ қурилиши.

2020 йилда Тошкент шаҳрида янги халқ таълими муассасаларини қуриш:

1. Яшнобод тумани, Олмос маҳалласида 1260 ўқувчи ўринли мактаб қурилиши.

2021 йилда Тошкент шаҳрида янги халқ таълими муассасаларини қуриш:

1. Олмазор тумани Қорасарой маҳалласида 960 ўқувчи ўринли мактаб қурилиши.

2022 йилда Тошкент шаҳрида янги халқ таълими муассасаларини қуриш:

1. Бектемир тумани, Мажнунтол маҳалласида 1260 ўқувчи ўринли мактаб қурилиши;
2. Чилонзор тумани, Лутфий маҳалласида 960 ўқувчи ўринли мактаб қурилиши.

2020 йилда Тошкент шаҳарида янги маданият объектларини қуриш:

1. Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар марказий кутубхонаси Тошкент шаҳар биносини қуриш;
2. Сергели тумани 4-сонли маданият марказини қуриш;
3. Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли маданият марказини қуриш;
4. Чилонзор тумани 12-сонли маданият марказини қуриш.

2020 йилда Тошкент шаҳарида янги маданият объектларини қуриш:

1. Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар марказий кутубхонаси Тошкент шаҳар биносини қуриш;
2. Сергели тумани 4-сонли маданият марказини қуриш;
3. Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли маданият марказини қуриш;
4. Чилонзор тумани 12-сонли маданият марказини қуриш.

2021 йилда Тошкент шаҳарида янги маданият объектларини қуриш:

1. Олмазор тумани 7-сонли маданият марказини қуриш;
2. Чилонзор тумани 14-сонли маданият марказини қуриш;
3. Сергели тумани 5-сонли маданият марказини қуриш;
4. Юнусобод тумани 22-сонли маданият марказини қуриш;
5. Яккасарой тумани 18-сонли маданият марказини қуриш;
6. Шайхонтоҳур тумани 16-сонли маданият марказини қуриш.

2022 йилда Тошкент шаҳарида янги маданият объектларини қуриш:

1. Юнусобод туманида 119-сонли маданият марказини қуриш;
2. Яшнобод туманида 10-сонли маданият марказини қуриш.
 
2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрида хусусий тадбиркорлар томонидан тақдим этилган инвестиция лойиҳалари:

1. 2020 йилда Учтепа туманида “World of sweets” МЧЖ томонидан автотураргоҳ қурилиши;
2. 2020 йилда Учтепа туманидаги “Ayvon plaza group” МЧЖ томонидан савдо ва кўнгилочар мажмуасини ташкил этиш;
3. 2022 йилда Чилонзор туманида “Tashkent Trade Centrе" МЧЖ томонидан савдо мажмуасини ташкил этиш.

Мавзуга оид