Тўққиз ойда онлайн аукцион орқали неча сўмлик авторақамлар сотилгани айтилди
2019 йил тўққиз ойи якунига кўра, биржанинг онлайн аукционида 113,2 млрд сўмлик 26 820 авторақам сотилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,1 млн сўмни ташкил этди.
“ЎзРТХБ” АЖ умумий савдо айланмаси ҳажми 31,6 трлн сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг 9 ойлик якунига нисбатан 41 %га ўсди. Кичик ва хусусий тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 36 %га ўсиб, 15,5 трлн сўмни ташкил этди.
Биржа савдолари орқали тузилган битимларнинг ҳажми 2018 йилнинг 9 ойлик якунига нисбатан 35 %га ўсиб, 27,7 трлн сўмни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида бозор нархларининг шаклланиши эвазига 1,5 трлн сўмлик қўшимча даромад олди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 2,6 трлн сўмлик битимлар тузилиб, маблағларнинг тежалиши – 542,9 млрд сўмни ташкил этди. Кўргазма ярмарка савдоларида 26 %га ўсиб, 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилди.
Биржанинг валюта савдо майдончаси ва кўргазма-ярмарка савдолари орқали 105,8 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 %га кўпдир. Шу жумладан биржа экспортининг таркибини пахта толаси (47 %), полиэтилен (31,5 %), нефть маҳсулотлари (13 %) ва суюлтирилган газ (7,8 %) каби товар позициялари эгаллади.
Мавзуга оид
11:38
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
13:25 / 21.05.2024