Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент марказида юк оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган машиналар учун олти ойга чеклов ўрнатилмоқда
21 октябрь кунидан Ислом Каримов кўчасида ҳаракат қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Tashkent city комплекси ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари атрофидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 октябрь кунидан юк оғирлиги беш тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари учун чеклов ўрнатилмоқда.
Чеклов Ислом Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисмида 6 ой муддат давомида амал қилади.
Шунингдек, маълум қилинишича, бир кун давомида (21 октябрь) Tashkent City парки соат 14.00 дан 20.00 гача ёпиқ бўлади.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026