Жамият | 13:40 / 22.10.2019
9196
2 дақиқада ўқилади

Бир гуруҳ шахслар МЧЖнинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритди

Иллюстратив фото

Тошкентда МЧЖнинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Қайд этилишича, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаролар Ф.Р., Б.З., Ш.А., ЯТТ Р.К. ва “Камол” исмли шахслар, Бухоро шаҳридаги “Х-А” МЧЖ бош ҳисобчиси М.Д.нинг ишончига кириб, жамиятдан ЯТТ Р.К. ҳисоб рақамига қурилиш ишлари учун ўтказилган 340 млн. сўмни турли савдо тармоқларига ўтказиш орқали нақдлаштириб, “Х-А” МЧЖнинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишганлиги аниқланган.

Фуқаро Ф.Р. томонидан фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган маблағларнинг 9.500 АҚШ долларига енгил автомашина сотиб олиниб, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ф.Р., Б.З., Ш.А., ЯТТ Р.К. ва “Камол” исмли шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид