Ўзбекистон | 09:51 / 22.10.2019
9278
2 дақиқада ўқилади

Илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари тасдиқланади

Фото: REUTERS / Mukhammadsharif Mamatkulov

Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари тасдиқланади. Инновацион ривожланиш вазирининг бу ҳақдаги буйруғи лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжат билан республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари тасдиқланади.

Илмий-тадқиқот муассасалари илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг иш ҳақларини уларнинг миқдорлари 2019 йил 1 августдан ўзгарганлигини ҳисобга олиб қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018 йил 10 декабрдаги 442-сон “Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Республика илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий фаолиятни
конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига
хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг
базавий лавозим маошлари
МИҚДОРЛАРИ

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид