2020 йилда саёҳатлар учун энг яхши давлатлар ва шаҳарлар маълум қилинди
Бутан қироллиги 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлар рейтингига етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Lonely Planet сайёҳлик порталининг ҳар йиллик тадқиқотида маълум қилинган.
“Бу Ҳимолой жаннатининг митти бўлаги ташриф буюрувчиларга гард тегмаган тоғ сўқмоқлари бўйлаб атроф-муҳит билан уйғунликда бўла оладиган одамлар ҳамроҳлигида сайр қилишга имкон беради”, деб таърифланган Бутан портал экспертлари томонидан.
Кейинги ўринларни Англия, Шимолий Македония, Кариб денгизи жанубидаги Аруба орол давлати ва Жанубий Африкадаги Эсватини қироллиги (Свазиленд) эгаллаган. Шунингдек, етакчи ўнталикка Коста-Рика, Нидерландия, Либерия, Марокаш ва Уругвай киритилган.
Таъкидлаш жоиз, портал саёҳат учун энг яхши минтақа сифатида Марказий Осиёни эътироф этган.
Шунингдек, Австриянинг Залцбурги 2020 йилда саёҳат учун энг яхши шаҳар деб топилган. Кейинги ўринларни Вашинтон (АҚШ), Қоҳира (Миср) эгаллаган.
Мавзуга оид
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
23:10 / 24.10.2024
2024 йилда чет элга саёҳатга борган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
11:00 / 09.10.2024
Америкалик аёл бор мулкини сотиб, орзусидаги саёҳатга чипта олганди. Аммо унга кемага чиқиш тақиқланди
16:26 / 08.10.2024