Ўзбекистон | 12:16 / 23.10.2019
10283
2 дақиқада ўқилади

24 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 21-26 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид