Жаҳон | 23:52 / 23.10.2019
19352
2 дақиқада ўқилади

Lexus келажак электромобилини намойиш қилди

Фото: Lexus

Lexus автомобилсозлик компанияси Токиодаги автосалонда келажак электромобили прототипи LF-30 Electrified’ни тақдим қилди.  

Концепт “келажак ҳақидаги фильмлардаги каби” кўринишга эга бўлиб, кузовининг антиқа дизайни билан ажралиб туради. Унинг томи тўлиқ ойнаванд бўлиб, эшиклари антиқа равишда очилади.

Таъкидланишича, машинанинг подсветкаси бўйича уни ким ҳайдаётгани – автопилотми ёки ҳайдовчи аниқлаш мумкин.  

Салонда индивидуал мониторларга эга 4 та ўриндиқ бор бўлиб, ҳайдовчи экрани автомобилнинг турли функцияларини бошқариш учун имо-ишорани таниш функцияси билан жиҳозланган.

Модел 544 от кучига эга электр қурилма ва ғилдиракларга ўрнатилган двигателлар билан жиҳозланган. Lexus Advanced Posture Control тизими ҳар бир ғилдиракка тортиш кучи берилишини назорат қилди. Автомобил бир қувватланишда 500 км йўл боса олади. Шунингдек, машина симсиз қувватлагич тизимини олган. 

Маълум қилинишича, машина серияли ишлаб чиқарилишга қўйилмайди. Машинадаги баъзи дизайнерлик ечимлари марканинг янги электромобилларида қўлланади. 

Мавзуга оид