Light | 21:08 / 27.10.2019
72405
3 дақиқада ўқилади

Исландия музликлари қандай эримоқда: 30 йил аввалги ва ҳозирги суратлар

Брейдамеркурйокудль музлиги 1989 ва 2019 йилларда

Шотландия ва Исландия олимлари гуруҳи 1980-йиллардаги ва ҳозирги замон дронларида тасвирга олинган суратларни таққослаб кўришди. Айнан шу фото-лойиҳа Исландия музликларида қанча йўқотишлар бўлганини аниқлаш имконини берди.

Олимларнинг диққат-эътибори Ватнайокюдль музликларининг жанубий қисмига қаратилди — у Исландиянинг энг катта муз кенглиги бўлиб, 7700 квадрат километр майдонни эгаллайди (оролнинг 8 фоизи).

Шотландиянинг Данди Университети олими Киран Бакстер Би-би-сига интервьюсида шундай дейди: «Биз жуда қисқа вақт ичида шаклланган ҳайратомуз фарқни кўрдик».

1989 йил
2019 йил

Исландия университети ва Исландия Метеорологик бюроси олимлари ҳам иштирок этган лойиҳада 1980-йилларда тадқиқот самолёти парвози пайтида олинган аэрофотосуратлардан фойдаланилган. 

Минглаб фотографиялар олинди, кейин улар ернинг юқори аниқликдаги уч ўлчовли моделига айлантирилди.

Киран Бакстернинг сўзларига кўра, майдонни турли бурчаклардан кўрсатиш учун расмларни қайта шакллантириш мумкинлигини англатади.

«Кейин биз ушбу суратларни дрон ёрдамида олинган ҳозирги замон тасвирлари билан таққослашимиз мумкин».

1989 йил
2019 йил

Олимлар умид қилишадики, муз қатламидаги фарқ фотосуратларни таққослашда сезиларли бўлиб, одамлар Исландия музликлари қанчалик тез қисқараётганини кўришларига ёрдам беради.

Исландия Метеорологик бюроси маълумотларига кўра, 2000 йилдан буён мамлакат музликлари тахминан 750 квадрат километр майдонга чекиниб, йилига ўртача 40 квадрат километр йўқотади.

Сўнгги ёзда Исландияда қарийб 700 ёшда Ер юзидан деярли ғойиб бўлган Окйекудль музлиги билан тантанали видолашув маросими бўлиб ўтди.

Музлик ҳаракат қилиш қобилиятини йўқотган 2014 йилда расман ўлик деб эълон қилинган. Қачонлардир гигант деб эътироф этилган музлик вулқон устидаги майда муз парчасига айланди.

Иқлим ўзгаришлари оқибатида музликларнинг йўқ бўлиб кетиши дунёнинг глобал муаммосидир. Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳнинг сўнгги ҳисоботида айтилишича, агар углерод отилиши юқорилашда давом этаверса 2100 йилга бориб Европа, Африка, Анд ва Индонезиядаги кичик музликлар ҳозирги массасининг 80 фоизини йўқотади.

Экспертларнинг огоҳлантиришига кўра, дунё океан сатҳи кўтарилиши миллионлаб одамлар учун улкан оқибатлар олиб келиши мумкин.

NATIONAL LAND SURVEY OF ICELAND

Мавзуга оид