Жаҳон | 23:58 / 28.10.2019
10085
1 дақиқада ўқилади
Apple янги AirPods Pro симсиз қулоқчинларини намойиш этди
Янги AirPods нархи 300 доллардан ортиқроқ этиб белгиланган.
Apple компанияси AirPods Pro симсиз қулоқчинларини намойиш этди.
Янги қулоқчинлар вакуумли бўлиб, шовқинни йўқотиш функциясига эга бўлди.
Компания сайтида айтилишича, AirPods Pro иккита микрофон билан жиҳозланган, овозни қулоқ тузилиши ва қулоқчинларнинг ҳолатига қараб мослаб узатади.
Уларда "шаффоф" режим ҳам бўлиб, бу режим орқали қулоқчин эгаси ташқи оламдаги овозларни – автомобиль сигналидан тортиб транспортдаги эълонларгача эшитиши мумкин бўлади.
Қулоқчинлар қувватлашсиз 4,5 соат ишлаши мумкин.
Янги AirPods нархи 300 доллардан ортиқроқ этиб белгиланган.
Мавзуга оид
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:44 / 17.09.2024
Apple корпорацияси iOS 18 операцион тизимини чиқарди
21:01 / 16.09.2024
iPhone 16 дастлабки савдолари Apple кутганидан паст бўлди
21:52 / 13.09.2024