Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Новосибирск – Тошкент» поезди вагон кузатувчиси иштирокидаги аудиоёзув ўрганилмоқда
Фото: www.train-photo.ru
«Новосибирск – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 369-сонли йўловчи поезди вагон кузатувчиси ва йўловчи ўртасидаги аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Аудиоёзувдан Россияда ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқароларидан «Чегарадан бош оғриқсиз ўтказиб қўйиш» учун пул йиғилаётганини тушуниш мумкин.
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, воқеликни атрофлича ўрганиш юзасидан акциядорлик жамияти томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилди. Айни вақтда «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти бош директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ дастлабки ўрганиш ишларини бошлаган.
«Новосибирск – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган ушбу йўловчи поезди 30 октябрь куни Тошкент Марказий вокзалига етиб келади.
«Ҳурматли йўловчилар «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хизматидан фойдаланаётганда бирор бир ноқонуний хатти-ҳаракатлар кузатилса +99871 299 94 50 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026