Ўзбекистон | 11:24 / 29.10.2019
4850
2 дақиқада ўқилади

Бир ҳафта давомида онлайн аукцион орқали 3,5 млрд сўмлик авторақамлар сотилди 

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг 21-27 октябрь кунлари онлайн аукцион орқали 3,5 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” хабар бермоқда.

Шу кунлар давомида 921,0 млрд сўмлик битимлар тузилди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 0,5 фоизга юқори. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 4 фоизга ўсиб, 456,7 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми 765,2 млрд сўмни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси орқали деярли 464,6 минг АҚШ долларга тенг товарлар сотилди. Экспортнинг таркибида 409,5 минг АҚШ долларлик полимер маҳсулотлари ва 55,1 минг АҚШ долларлик саноат мойи сотилди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми икки маротабадан кўпга ошган бўлиб 52,1 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 33,6 млрд сўмни ёки тузилган битимларнинг 64,5 фоизни эгаллади.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 777 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,5 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 17,2 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 47,5 фоиз иккинчи ва 35,3 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли бўлди.

Мавзуга оид